Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манчестернинг собиқ мэри Британия бош вазири бўлади
56 ёшли Энди Бёрнем 20 июль куни Буюк Британия бош вазири лавозимига киришади.
Буюк Британияда ҳукмрон Лейбористлар партиясининг Миллий ижро қўмитаси 17 июль куни Манчестер шаҳрининг собиқ мэри Энди Бёрнемни партиянинг янги етакчиси деб эълон қилди.
Бёрнем 379 нафар депутатнинг қўллаб-қувватловига эришди, айни пайтда бошқа ҳеч ким партия етакчиси сайловида унга рақиб бўлиш учун етарлича номзодлик овозини тўплай олмади.
20 июль куни Бёрнем Буюк Британия бош вазири лавозимига киришади. Лейбористлар парламентдаги кўпчилик ўринни сақлаб қолаётгани туфайли партиянинг янги етакчиси сайланиши унинг автоматик тарзда ҳукумат раҳбари этиб тайинланишини англатади.
Бёрнемнинг сайланиши олдидан, 2026 йил 22 июнда аввалги бош вазир Кир Стармернинг истеъфога чиққани эълон қилинган эди. Стармер парламент фракцияси ва Вазирлар маҳкамаси аъзолари ишончини йўқотгани сабабли ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлди. Сиёсатчининг муаммолари май ойида Англия муниципал кенгашлари, шунингдек, Уэлс ва Шотландия парламентларига ўтказилган сайловда Лейбористлар партияси мағлубиятга учраб, 1,5 мингдан ортиқ ўриндан айрилганидан сўнг янада оғирлашди.
Сайланганидан сўнг сўзлаган нутқида Бёрнем бўлажак вазирлар маҳкамасининг таркиби бўйича ҳали бир тўхтамга келмаганини, бироқ унинг юқори мартабали вазирлардан иборат жамоаси партиянинг барча фракциялари манфаатларини ифода этишини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026