20:53 / 01.11.2018
28167

Россия чегарасини 43 марта ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик таксичи қамалди

Фото: ki-news.ru

Астрахан области Красноярск тумани суди Россия билан чегарани 43 марта ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқаросини 1,5 йил муддатга ҳукм қилди.

«Обзор» маълумотига кўра, ушбу шахсга Россияга кириш тақиқланганди, аммо у 2014-2015 йилларда камида 43 марта Россия чегарасини кесиб ўтган.

Қайд этилишича, РФ Жиноят Кодекси 322 моддаси 2-қисми («РФ давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш») бўйича 4 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки 300 минг рубль (37,3 млн. сўм) миқдорида жарима қўллаш белгиланган.

Top