Жамият | 13:03 / 01.11.2018
2370
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатилди

Тошкент вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия органлари томонидан вилоятнинг ҳар бир ҳудудида фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил этилиб, уларни қийнаб келаётган масалалар бўйича жойида зарур ҳуқуқий тушунтириш бериб келинмоқда.

Ўтказилган сайёр учрашувлар ва қабуллар жараёнида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда бемор фуқароларга тиббий даволаниш учун кўмаклашиш чоралари ҳам кўриб борилмоқда.

Адлия бошқармаси томонидан Бўстонлиқ туманида ташкил этилган сайёр қабул натижалари бўйича кам таъминланган оилаларга кўмаклашиш борасида вилоят “Ижтимоий ҳимоя” жамияти билан биргаликда тумандаги 14 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога жорий йилнинг 30 октябрь куни тегишли амалий ёрдам кўрсатилди.

Фото: Тошкент вилоят адлия бошқармаси

Жумладан, 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 3 нафар фуқарога даволаниш учун 3 млн. сўм пул маблағ, 3 нафар фуқарога замонавий тикув машинкалари берилди ҳамда кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 нафар фуқарога 4 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Фото: Тошкент вилоят адлия бошқармаси
Фото: Тошкент вилоят адлия бошқармаси
Фото: Тошкент вилоят адлия бошқармаси

Шу билан бирга, туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриб борилмоқда.

Фото: Тошкент вилоят адлия бошқармаси

Натижада ҳозирги кунда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимининг 200 га яқин қарори қабул қилинган. Ушбу туман ҳокимининг қарорлари асосида тайёрланган кадастр ҳужжатларининг бир қисми 30 октябрь куни ўз эгаларига (фуқароларга) топширилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид