Жаҳон | 17:07 / 01.11.2018
18070
2 дақиқада ўқилади

Украинада Россия санкциялар жорий этгани туфайли «урушга тайёргарлик кўришга» чақиришди

Фото: Gordonua.com

Украина Радаси депутати Антон Герашченко мамлакат ҳукуматини Россия фуқароларига қарши аниқ санкциялар жорий этишга чақирди. У бу ҳақда ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

Герашченконинг фикрича, янги санкция чекловлари Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган россиялик амалдорлар ва ишбилармонларга нисбатан қўлланилиши керак. У 2014 йилда Қримнинг Россияга қўшилишини қўллаб-қувватлаган сенаторлар ва депутатлар мол-мулкини мусодара қилишдан бошлашни таклиф қилди. Герашченконинг таъкидлашича, Россия томони билан қарама-қаршилик узоқ давом этади.

«Тинчликни хоҳласангиз - урушга тайёр туринг», - дея хулоса қилган Герашченко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФ бош вазири Дмитрий Медведев Украина томонидан Россияга қарши жорий этилган санкцияларга жавоб чоралари тўғрисидаги қарорни имзолаганди.

«Санкциялар 322 нафар шахс ва 68 юридик шахсга нисбатан қўлланилади. Қарор Украина томонидан Россия фуқаролари ва юридик шахсларига қарши нодўстона ҳаракатлар амалга оширилаётганига қарши курашишга ҳамда икки томонлама алоқаларни нормаллаштиришга қаратилган», - дейилади ҳужжат матнида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид