Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Буюк Британия икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2018 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлигининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича департаменти директори ўринбосари Руперт Эйнли билан учрашув ўтказилди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, қўшма тадбирлар, жумладан турли даражаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгашининг навбатдаги мажлисини Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу кенгаш савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни фаоллаштириш ва аниқ натижалар келтиришни мақсад қилган.
Музокараларда Буюк Британия элчиси Кристофер Алан иштирок этди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.03.2026
Январда 1,1 мингдан зиёд ўзбекистонлик Буюк Британия томон йўл олди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
18:02 / 10.03.2026
Британиялик 10 минг нафар ёзувчи матнсиз китоб чиқарди
15:19 / 06.03.2026