Жамшид Қўчқоров ХВЖ миссияси билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Халқаро валюта жамғармаси Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича департаменти бош иқтисодчиси Альберт Эгер бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси миссияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида энг долзарб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари, 2018 йилнинг иккинчи ярмида бюджетни ижро этиш масалалари ҳамда келгуси 2019 йил учун даромад ва харажатлар прогноз параметрлари муҳокама қилинди.
Таъкидландики, ХВЖнинг дастлабки баҳолаш натижаларига кўра, мамлакат макроиқтисодий сиёсати 2019 ва 2020 йилларга мўлжалланган инфляция даражасининг прогнозига мос келади.
Муҳокама чоғида иқтисодий вазиятнинг ривожланиш истиқболлари, солиқ ислоҳотлари ва давлат корхоналарини қайта ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро валюта жамғармаси миссияси хизматлар кўрсатиш ва телекоммуникация каби соҳаларда самарадорликни ошириш борасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий қабул баҳолади. Шу билан бирга, миссия томонидан янги иш ўринлари ташкил этишда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш секторларининг самарадорлигини янада ошириш зарурлиги билдирилди.
Шунингдек, солиқ тизими, энергетика соҳасини ислоҳ қилиш, ун ва қолипли нон нархларини эркинлаштириш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди. Миссия аъзолари Ўзбекистон ҳукумати томонидан нархларни либераллаштириш даврида иш ҳақи, пенсия ва бошқа ижтимоий имтиёзларни ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ижтимоий ҳимояни кучайтириш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилиши заруриятини қайд этди. Таъкидландики, бу даврда давлатнинг асосий мақсадларидан бири кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган зарур чора-тадбирларни амалга оширишдир.
Учрашув якунида жорий йилнинг 7 ноябрига қадар Тошкентда ишчи ташриф билан бўладиган Эгер ХВЖ миссияси режалари билан таништирди. Хусусан, мамлакатда бизнесни юритиш учун инвесторлар истиқболлари ўрганилади.
Молия вазирлиги ҳозирги миссия доирасида ривожланиш стратегиясининг устувор йўналишларига мувофиқ макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодиётда инвестиция муҳитини яхшилашни янада самарали асосга ўтказиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни ва келгусида амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилиш мақсадида давра суҳбати ташкил этишни таклиф этди.
Мавзуга оид
13:25 / 19.10.2024
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони берилди
08:50 / 12.10.2024
«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
22:19 / 11.10.2024
Ўзбекистон 2027-2028 йилларда электр ва газ улгуржи бозорига ўтишни якунлайди – Жамшид Қўчқоров
14:16 / 03.06.2024