Жаҳон | 23:45 / 02.11.2018
44535
1 дақиқада ўқилади
Япон ороли сув остига ғарқ бўлди
Япония соҳиллари яқинида жойлашган Эсанбэ Ханакита Кодзима ороли сув остига ғарқ бўлди. Бу ҳақда The Guardian нашри маълум қилди.
Курил тизмасига кирувчи Кунашир, Итуруп, Шикотан ва Хабомаи оролларидан ғарбда жойлашган оролда аҳоли яшамаган. Бу ҳудуднинг йўқолганини Хоккайдо ороли аҳолиси аниқлаган, улар бу ҳақда тегишли хизматларга маълум қилишган. Воқеа жойига келган разведка кемалари орол йўқолганини тасдиқлашган.
Эсанбэ 2014 йилда Япония томонидан номланган 158 та кичик оролчадан бири бўлган. Япония соҳилбўйи хизмати охирги марта оролни 30 йилдан кўпроқ вақт олдин кўздан кечирган. Таъкидланишича. орол 1987 йилда денгиз сатҳидан 1,4 метр баландликда бўлган.
Мавзуга оид
21:22 / 12.09.2024
Toyota Prius ёқилғи сарфи бўйича янги рекорд ўрнатди
11:35 / 11.09.2024
Япониялик эркак рафиқасига кунига 100 марта қўнғироқ қилгани учун ҳибсга олинди
00:04 / 05.09.2024
Беларус тарихида илк бор япон жосуси қўлга олинди
21:34 / 31.08.2024