Япониялик чиптачи тортинчоқлиги сабабли хорижликларни 2,5 йил боғга бепул киритган
Япониянинг Токио шаҳрида жойлашган Синдзюку-геэн миллий боғи чипта сотувчиси 125 мингга яқин хорижлик сайёҳни улардан пул сўрашга тортингани сабабли боғга бепул киритган.
Боғга кириш ҳақи унча каттамаслигига (200 иен, 2 доллар атрофида) қарамай, эркак чиптачи шу суммани сўрашга ҳам тортинган. Боғ чиптачининг 2,5 йиллик фаолияти давомида 25 млн иенга (220 минг доллар) яқин пул йўқотган.
Чиптачи сайёҳлардан пул олмаганига қарамай, уларга чипталар берган, чунки боғга кириш учун чиптадаги махсус кодни ҳисоб қурилмасига қўйиш керак бўлган.
Кўринишича, камтар ходим тушум ва сотилган чипталар ўртасидаги фарқ аниқланмаслиги учун маълумотлар билан ишловчи ҳамкасбидан чипталарни ҳисобдан чиқаришни сўраган. Боғ раҳбарияти бу ҳақда эркакнинг ғалати одатини пайқаб қолган ходимлардан хабар топган.
Мавзуга оид
21:18
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024