Жамият | 14:38 / 02.11.2018
25385
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Эшитдингизми? Хорижий валютани банкоматга қўясиз ва …. сўмга айирбошланади!

Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий  хизматлар  кўламини  кенгайтириш мақсадида республика бўйлаб 24/7 режимида, кеча-ю кундуз,ходимсиз узлуксиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларини ишга тушираётганлиги ҳақида аввал хабар берилган эди.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

 

Банк томонидан яна бир қулайлик яратилди - Тошкент шаҳридаги “Миробод” деҳқон бозорига яқин худудда жойлашган 24/7 шохобчасида автоматлаштирилган валюта айирбошлаш имконини берувчи банкомат тўлиқ  ишга туширилди.

Эндиликда мазкур шохобчадаги банкомат орқали фуқаролар, туристлар кеча-ю кундуз, куннинг исталган вақтида АҚШ долларини  айирбошлаши мумкин!

Банк томонидан яна 19 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш имконини берувчи шундай банкоматлар харид қилинган бўлиб, яқин кунларда республиканинг турли худудларида жойлашган 24/7 режимида ишлайдиган шохобчаларда  ишга  туширилади.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Эслатиб ўтамиз, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 24/7 шохобчалари замонавий банк хизматларини кўрсатувчи банкоматлар, инфокиоск, инфомонитор ва “Интернет банкинг” хизматидан фойдаланувчи юридик шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи клавиатурали  инфокиоск  қурилмалари билан жиҳозланган.

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Маълумот учун:

Телефон: 71 150-93-39

Веб-сайт:www.qqb.uz

Telegram: https://t.me/QQBANK

Facebook: FB.com/official.qqb.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид