Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания прокуратураси Каталониянинг собиқ раҳбарларига кўп йиллик қамоқ жазоси талаб қилди
Фото: СС0 Public Domain
Испания прокуратураси Каталониянинг собиқ вице-президенти Ориол Жункерасга 25 йиллик қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда. Жункерас исён кўтариш ва жамоат фондлари пулини харжлаб юборишда айбланмоқда.
El Pais нашрининг ёзишича, Карлес Пучдемон ҳукуматининг бошқа аъзолари, жумладан собиқ ички ишлар вазири Жоаким Форн ва автономия женералитатининг расмий вакили Жорди Турулга 16 йиллик қамоқ жазоси берилиши сўралган. Уларга ҳам Жункерасга қўйилаётган айбловлар қўйилмоқда.
Каталония парламентининг собиқ раҳбари Карме Форкадель, “Каталония халқ йиғини” ташкилотининг собиқ раҳбари Жорди Санчес ва Omnium Cultural президенти Жорди Куишарт фақатгина исён кўтаришда айбланаётганларига қарамай, Испания прокуратураси уларга 17 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган.
Жункерас ва Каталония ҳукуматининг яна бир неча аъзоси 2017 йил ноябрда ҳибсга олинган. Каталониянинг собиқ президенти Карлес Пучдемон ва женералитат аъзоларининг бир қисми хорижда яширинишган.
Мавзуга оид
18:55 / 03.02.2026
Испания ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўймоқчи
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
09:32 / 28.01.2026
Испания Россиянинг “соя флоти” танкерини қўлга олмади
21:16 / 24.01.2026