Жаҳон | 19:28 / 02.11.2018
5390
1 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШ ички хавфсизлик вазири ва бош прокурорига нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилди

Фото: РИА Новости / Алена Палажченко

Туркия ТИВ АҚШ ички хавфсизлик вазири Кирстен Нильсен ва бош прокурори Жефф Сешнсга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Аввалроқ АҚШ молия вазирлиги Туркия адлия вазири Абдулҳамит Гул ва ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуга нисбатан киритилган санкцияларни бекор қилганди. Агентликнинг хабар беришича, Туркия АҚШнинг ҳаракатларига жавобан Сешнс ва Нильсендан санкцияларни олиб ташлаган.

Вашингтон ва Анқара муносабатлари кейинги вақтда кескинлашганди. Бунга хусусан 2016 йилда Туркияда америкалик Эндрю Брансоннинг ҳибсга олиниши сабаб бўлганди. Август бошида АҚШ молия вазирлиги Гул ва Сойлуга нисбатан санкциялар жорий этганди.

Мавзуга оид