Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда биринчи марта аёлларнинг жамиятдаги ўрнига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади
Бугун, 2 ноябрь куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, тадбирда шу йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтиши кутилаётган “Мамлакатнинг демократик янгиланиши ҳамда модернизациясида аёлларнинг роли: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусидаги халқаро конференция ҳақида маълумотлар тақдим этилган.

Конференция мақсади
- Халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистон аёлларининг жамият ва давлат бошқарувидаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишлари билан таништириш;
- Халқаро тажрибани ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш;
- Узоқ ва қисқа муддатли халқаро лойиҳаларни йўлга қўйиш;
- Барча соҳа аёлларини таништириш ва бирлаштириш.
Кимлар иштирок этади?
Жаҳоннинг 30 га яқин давлатидан халқаро аёллар институтлари вакиллари, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаол бўлган аёллар иштирок этади. Жумладан, БМТ махсус вакили, Ташкилотнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раисининг гендер масалалар бўйича махсус вакили Меланне Вервир, Италиянинг ЕХҲТдаги ваколатхонаси, маслаҳатчи Алессандра Скалиа, Афғонистоннинг аёллар масалалари бўйича вазири Дилбар Назарий, Озарбойжоннинг оила, аёллар ва болалар масалалари бўйича раиси ўринбосари Садагат Гахраманова, Бутунхитой Аёллар федерацияси раиси Чэнь Сяося ва бошқалар.
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитасининг бугунги фаолиятидаги асосий йўналиш ва вазифалар, қўмитанинг халқаро ҳамкорлари ҳамда фонд маблағларидан қандай мақсадларда фойдаланилаётганига доир маълумотлар билан бўлишди.

Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятидаги асосий йўналишлар
- Хотин-қизларнинг мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ислоҳотлардаги иштирокини кўп бараварга ошириш;
- Оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизларга ёрдам бериш;
- Аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш;
- Аёллар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, уларнинг салбий ҳолатларга тушиши олдини олишга қаратилган профилактика.
Фонд маблағлари қаерга сарфланмоқда?

Матбуот анжумани давомида Танзила Норбоева Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларининг қаерга сарфланаётганига доир маълумотларни тақдим этди. Фонд маблағлари қуйидаги мақсадларда сарфланмоқда:
- Аёлларни уй-жой билан таъминлаш;
- Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш;
- Оғир аҳволдаги аёлларни моддий-маънавий таъминлаш.
Қўмитанинг халқаро ҳамкорлари - ТИКА;
- ЮНИСЕФ;
- Фридрих Эберт халқаро жамғармаси;
- ЮНИФПА;
- БМТ Тараққиёт дастури;
- ОТБ;
- Франциянинг ACTED техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги;
- Жаҳон банки;
- Европа тикланиш ва тараққиёт банки;
- Халқаро миграция ташкилоти.
Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
18:58 / 23.04.2026