Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:28 / 03.11.2018
8708
1 дақиқада ўқилади
Германияда ўлим жазоси батамом бекор қилинди
Фото: Pixabay
Германиянинг Гессен федерал ери аҳолиси референдумда ўлим жазосининг батамом бекор қилиниши учун овоз берди. Бунга 83 фоиз овоз берувчилар розилигини билдирган.
Гессен ушбу ҳолат бўйича маҳаллий қонунчиликка тузатишлар киритган федерал ерлардан охиргиси бўлди, ваҳоланки Германия конституциясида ўлим жазоси 1949 йилда бекор қилинган.
Гессендаги референдум рамзий характерга эга бўлган, чунки федерал қонунлар федерал ерлар қонунларидан устувор ҳисобланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
23:45 / 27.06.2026
Германияда жазирама ҳарорат бўйича янги рекорд
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
18:18 / 24.06.2026
Иорданияда 9 йил ичида биринчи марта гуруҳли ўлим жазоси қўлланилди
10:35 / 22.06.2026