Жаҳон | 01:29 / 03.11.2018
8317
1 дақиқада ўқилади

Ҳондураслик муҳожирлар Трамп устидан судга арз қилишди

Фото: REUTERS/Ueslei Marcelino

АҚШга йўл олаётган муҳожирлар карвонида бўлган 12 гондураслик АҚШ президенти Дональд Трамп конституция бандларини бузаётгани сабабли унинг устидан судга жамоавий арз топширишди. 

Арз матнида Трамп қонун, жумладан Марказий Америка давлатлари аҳолисининг бошпана берилиши ҳуқуқини чеклаш мақсадида конституцион ҳуқуқларни суиистеъмол қилишда давом этмоқда.

Шунингдек, арз АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс, ички хавфсизлик вазири Кирстен Нильсен, иммиграция ва божхона назорати, божхона хизматларига нисбатан топширилган. 

Муҳожирлар адвокати Жон Шорман Трампнинг конституцияни бузаётган сиёсий ечимлари ҳақида сўзлаб берган. Шорманнинг айтишича, Трамп муҳожирларга қарши қуролли кучлар ёки бошқа чоралар билан қаршилик қилолмаслигини айтган.

2 ноябрда Трамп Мексика чегарасида муҳожирлар ҳарбийларга тош ота бошласа, америкалик ҳарбийлар қурол қўллаши мумкинлигини айтган.  

Мавзуга оид