Ўзбекистон | 10:57 / 03.11.2018
5936
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ Россиядаги консуллик округлари тўғрисида маълумот берди

Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг янги бош консулхоналари очилиши муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги уларга тегишли консуллик округлари тўғрисида маълум қилди.

Қайд этилишича, ташкилий масалаларни ҳал қилиш заруриятини инобатга олиб, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Ростов-Дон шаҳарларидаги бош консулхоналар томонидан консуллик ҳаракатлар амалга оширилмаяпти. Шу сабабли барча масалалар ҳал этилгунга қадар Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Волгабўйи, Шимолий-Кавказ ва Жанубий федерал округларига, Новосибирск шаҳридаги бош консулхона эса Узоқ Шарқ ва Урал федерал округларига ҳам хизмат кўрсатади.

Ҳар бир консулхонанинг тўлиқ фаолият юритиши бошланиши тўғрисида қўшимча тарзда маълум қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид