Жаҳон | 12:43 / 04.11.2018
24487
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда ҳужум вақтида АҚШ шаҳарларидан бирининг мэри ҳалок бўлди

Фото: Westbroek Studio

Афғонистонда ҳукумат қўшинлари орасига “киритилган” жангари ҳужуми оқибатида АҚШнинг Норт-Огден шаҳри (Юта штати) мэри Брент Тейлор ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳарга вақтинчалик мэр қилиб тайинланган Брент Чагга иқтибос келтирган ҳолда CBS News нашри маълум қилди. 

Аввалроқ жангари ҳужуми оқибатида НАТО ҳарбийси ҳалок бўлгани маълум қилинганди. АҚШ миллий гвардиясида ҳалок бўлган ҳарбий шахси ўрнатилган, бироқ қоидаларга кўра ҳалок бўлган ҳарбийлар исми яқинлари уларнинг ўлимидан хабардор қилинмагунча маълум қилинмайди. 

Бироқ америкалик бир қатор сиёсатчилар, жумладан Юта штати лейтенант-губернатори Спенсер Кокс ва АҚШ сенатига номзод Митт Ромни ижтимоий тармоқларда Брент Тейлорнинг ўлгани ҳақидаги хабарларни жойлаштириб, унинг яқинларига ҳамдардлик билдиришган. Тейлор Норт-Огденга 2013 йилдан бери мэрлик қилган.

Мавзуга оид