Спорт | 00:50 / 04.11.2018
16113
2 дақиқада ўқилади

«Арсенал» «Ливерпуль»га қарши ўйинда сериясини давом эттирди

Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Премьер-лигасининг 11-турида «Ливерпуль» билан ўйнади. Лондондаги «Эмирейтс — Эшбертон Гроув» стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

Ўйиндаги ҳисоб 61-дақиқада «Ливерпуль» яримҳимоячиси Жеймс Милнер томонидан очилди. 82-дақиқада эса мезбонлар ҳужумчиси Александр Ляказетт ҳисобни тенглаштирувчи голни урди.

Бу ўйиндаги 1 очко эвазига «Ливерпуль» очколари сонини 27тага етказган ҳолда ҳозирча биринчи ўринга кўтарилган, «Арсенал» 23 очко билан 4-ўринда. 26 очкога эга «Манчестер Сити» тур доирасидаги ўйинини 5 ноябрь куни «Саутҳемптон»га қарши ўтказади, 5-ўриндаги «Тоттенҳэм» ҳам ҳали 11-тур учрашувини ўтказмади, 22 очкога эга жамоа «Вулверҳемптон»га қарши ўйин натижасига кўра 4-ўринга кўтарилиб олиши мумкин.

«Арсенал» барча турнирлар доирасидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди (14 ўйин), «Ливерпуль» қаторасига 3 ғалабадан кейин илк бор очко йўқотди.

АПЛнинг кейинги турида «Ливерпуль» «Фулхэм»ни қабул қилади, «канонирлар» Лондонда «Вулверҳэмптон»га қарши ўйнайди. Икки учрашув ҳам 11 ноябрга белгиланган.

Англия чемпионати
11-тур
Арсенал – Ливерпуль 1:1
(0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 61 Милнер, 1:1 – 82 Ляказетт.
Арсенал – Лено, Холдинг, Колашинац (Уэлбек, 81), Беллерин, Мустафи, Мхитарян (Ивоби, 68), Чака, Торрейра, Ўзил, Обамеянг (Рэмзи, 73), Ляказетт.
Ливерпуль – Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Салоҳ (Матип, 90), Фирмино (Шакири, 80).
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (52), Ляказетт (83).

Мавзуга оид