Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: 20 минг қуролли мигрант ЕИ чегараларини қамал қилмоқда
Хорватия чегаралари яқинида Яқин Шарқ ва Шимолий Африкага мансуб 20 мингдан ортиқ мигрант Европа Иттифоқи чегараларини бузиб ўтиш билан таҳдид солиб турибди. Бу ҳақда Австрия ИИВга асосланган ҳолда Kronen Zeitung нашри хабар тарқатди.
Қайд этилишича, бу ерда тўпланган Покистон, Эрон, Жазоир ва Марокашдан келган мигрантларнинг деярли барчаси тиғли қуроллар билан қуролланган. Австрия Ички ишлари вазирлиги маълумотига кўра, улар «Германияга ёки Скандинавия мамлакатлари»га бостириб кирмоқчи.
Босния-Хорватия чегарасини қўриқлаш учун қўшимча кучлар ташланган, аммо уларнинг кучи ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.
Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан Европага муҳожирлар оқими 2015 йилда бошланганди. Қочқинларнинг аксар қисмини Германия қабул қилган - 1,5 миллион киши. Европага уларнинг аксар қисми денгизни кечиб ўтади. Марказий Европадаги аксар мамлакатларнинг сиёсатчилари қочқинларни қабул қилиш квоталарини қисқартиришни ёқлаб чиқишган.
Мавзуга оид
08:50 / 05.06.2026
ЕИда украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгариши мумкин
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
14:29 / 24.02.2026
ЕИ қочқинларни учинчи давлатларга депортация қилишни тасдиқлади
14:01 / 03.02.2026