Жаҳон | 07:21 / 05.11.2018
5971
1 дақиқада ўқилади

Бағдодда содир этилган бир қатор терактларда 8 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: AFP

Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган бир қатор портлашлар оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали маълум қилди. 

Телеканал маълумотларига кўра, бир портловчи қурилма Бағдод шимолидаги Адан майдони яқинида портлатилган. 

Шаҳарнинг шарқий қисмида яна учта портлаш, шимолида битта портлаш содир этилган. Яна бир портловчи қурилма шаҳарннг жанубий қисмида дўконлар яқинида ҳаракатга келтирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид