Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон йўналишини 180 даражага ўзгартириши керак – АҚШ давлат котиби
Фото: EPA-EFE/MICHAEL REYNOLDS
Эрон ҳукумати сиёсий йўналишини тўлиқ ўзгартириши ёки иқтисодиёти таназзулга учраши ўртасида танлаши керак. Бу ҳақда хорижий журналистлар учун брифингда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео айтиб ўтди.
“Эрон тузумида танлов бор: ўзининг ноқонуний йўналишидан воз кечиб, 180 даражага ўзгариш ва ўзини нормал давлатдек тутиш ёки иқтисодиёти таназзулга учрашига тўқнаш келиш”, деб айтган Помпео.
“Эрон билан янги келишув имкони бор, деб умид қиламиз, бироқ Эрон май ойида мен гапирган 12 та шартни бажариш учун ўзгаришлар қилмагунча, босим ўтказиш масаласида қатъий турамиз”, деб қўшимча қилган АҚШ давлат котиби.
АҚШ 5 ноябрдан Эронга қарши янги санкциялар киритди. Санкциялар остига Эроннинг 700 дан кўпроқ жисмоний ва юридик шахслари тушган.
Мавзуга оид
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026