Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ўзи ишлаб чиқарган иккита ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини синовдан ўтказди
Эрон АҚШ янги санкциялар киритиши ортида “Вилоят 97” ҳарбий машғулотлари давомида “Хўрдод-3” ҳаво ҳужумига қарши тизими ва “Талаш” зенит-ракета мажмуасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аэрокоинот кучларига иқтибос келтирган ҳолда Mehr ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, “Хўрдод-3” тизимидан “Сайёд” ракетаси отилган. Ракета нишонга муваффақиятли теккан. Шунингдек, “Талаш” мажмуасидан ҳам 3 та “Сайёд” ракетаси отилган ва бехато нишонга теккан.
IRNA ахборот агентлигининг қўшимча қилишича, “Табас” мажмуасидан ракета отилган. Машғулотлар давомида “Шаламча” ракетаси ҳам синовдан ўтказилган.
Маълум қилинишича, ҳарбий машғулотлар 5 ноябрда Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Ҳабибуллоҳ Сайёрий бошчилигида бошланган. Уларда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси кучлари, махсус ҳарбий-ҳаво кучлари ва бошқа қўшинлар иштирок этмоқда. Машғулотлар 2 кун давом этади.
Мавзуга оид
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
20:20 / 15.07.2026
Трамп Эрондаги кўприклар ва электр станцияларини портлатиш билан таҳдид қилди
10:50 / 14.07.2026