Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда президентга суиқасд тайёрлаган 6 киши қўлга олинди
Француз полицияси мамлакат президенти Эмманюэль Макронга суиқасд уюштиришни режалаштирган 6 кишини қўлга олди. Бу ҳақда BFM TV телеканали хабар тарқатди.
6 ноябрь тонгида Изер, Иль ҳамда Вилен ва Мозель департаментларида президент ҳаётига хавфлар юзасидан ўтказилган текширувлар асосида Франция Ички хавфсизлик бош бошқармаси томонидан махсус рейд ташкил этилган.
Қўлга олинганлар радикал қарашларга эга шахслар экани айтилмоқда. Улар ультраўнг кучлар вакили бўлиши мумкин.
Айни вақтда прокуратура томонидан ушбу шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.
Мавзуга оид
20:40
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
09:20 / 04.07.2026
Москва ҳарбий суди Симонянга суиқасд иши бўйича ҳукм чиқарди
18:05 / 02.06.2026
Линколндан Трампгача: суиқасдга учраган АҚШ президентлари
22:35 / 25.05.2026