Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияга Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни тўхтатиш таклиф қилинди
Европа Иттифоқи Туркия билан иттифоққа кириш бўйича музокаралар олиб боришни тўхтатса, ҳалоллик намойиш қилган бўларди. Бу ҳақда Еврокомиссиянинг Европа Иттифоқига кириш бўйича музокаралар аъзоси Йоханнес Хан айтиб ўтди.
“Фикримча, узоқ муддатли истиқболда Туркияга ҳам, Европа Иттифоқига ҳам ўзаро ҳамкорликнинг янги йўлларини излаш ва Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокараларни тўхтатиш тўғрироқ бўларди”, деб айтган Хан “Вельт” нашрига берган интервьюсида.
Унинг фикрича, “Туркиянинг яқин келажакда Европа Иттифоқига аъзо бўлиши нореалдир”.
Туркия ҳукумати Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни 2005 йилда бошлаган, бироқ жараён Туркиядаги сиёсий вазият сабабли боши берк кўчага кириб қолган. Боз устига, ЕИнинг бир қатор давлатлари Туркиянинг иттифоққа қабул қилинишига қарши чиқмоқда.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
21:51 / 10.07.2026