09:00 / 06.11.2018
21009
Реклама

“VISTA”: Янги давр – янги имкониятлар!

Фото: VISTA

Ўзбекистонда янги “VISTA” савдо белгиси остида маиший техника ишлаб чиқарилиши бошланди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда энг кўп, 33 миллиондан ошиқ аҳолига эга мамлакат бўлиб, глобаллашув ва янги технологияларнинг жамият ҳаётига кескин кириб келиши натижасида аҳоли орасида сифатли, ишончли ва функционал маиший техникага бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. 

2018 йилда Ўзбекистон маиший техника бозорига янги иштирокчи –  МЧЖ “VISTA Electronics Group” компанияси кириб келди. Компания юқори сифатли, кенг функционалли ва замонавий техника жиҳозларини ҳамёнбоп нархларда Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар аҳолисига такдим этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

Ҳозирда “VISTA” корхонаси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш эвазига жаҳон талабларига жавоб берувчи, сифатли ва ҳамёнбоп телевизорларни ишлаб чикаришга эришмокда.  

“VISTA” телевизорлари тўрт хил: 32, 40, 43, 49 дюйм ўлчамли бўлиб, барча телевизорда:

- Рақамли телекўрсатувларни кўриш учун мўлжалланган янги авлод – DVBT2/S2/C стандартларида ишлайдиган тюнер ўрнатилган.         Бу ўз навбатида рақамли, сунъий йўлдош ва кабелли телевидениеларини кўриш учун қўшимча қурилмаларни сотиб олишдан озод этади. 

- Аксарият моделларда рангларни жонли қилиб кўрсата оладиган, электр қувватини тежайдиган, юқори сифатли LG IPS - LED экранларидан фойдаланилган. 

- Овозни ҳажмли қилиб чиқариб берувчи Dolby Digital технологияси ўрнатилган

- Исталган телекўрсатувларни барча турдаги USB қурилмага ёзиб олиш имкониятини берувчи USB-Recording технологияси мавжуд. 

“VISTA” телевизорлари республикамизнинг барча вилоятларида жойлашган электроника савдо марказлари ва дўконларида сотилиши йўлга қўйилган бўлиб, телевизорлар нархлари 1 300 000 сўмдан бошланади. 

Яқин келажакда компания музлатгичлар, микротўлқинли печлар, кир ювиш машиналари, кондиционерлар ва 32 дюймдан 75 дюймгача бўлган ўлчамдаги, SMART технологияли телевизорлар ишлаб чиқаришни режалаштирган. 

“VISTA” барча маҳсулотлари учун уч йил муддатли бепул сервис хизматини таклиф этади. Расмий хизмат кўрсатиш марказлари Ўзбекистоннинг йирик 15 та шаҳарларида, шу жумладан Тошкентда ҳам фаолиятини бошлаган. 

Қўшимча маълумотлар учун “VISTA Electronics Group” нинг ягона хизмат кўрсатиш марказига +99871 – 200-41-00 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин. 

“VISTA” – ЯНГИ УФҚЛАРНИ КАШФ ЭТИБ!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top