Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛда плей-офф йўлланмасини ҳал қилган илк клуб маълум бўлди
Фото: Getty Images
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур баҳсларининг илк кунига келиб, мусобақа плей-офф босқичига йўлланмани ҳал қилган илк клуб номи маълум бўлди. Бу – ушбу турда «Интер» меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан «Барселона» жамоасидир.
Каталония гранди 4 та турдан сўнг 10 очко тўплаган ҳолда «B» гуруҳида пешқадамликни қўлига олган. Кейинги ўринларда «Интер» (7 очко), «Тоттенҳэм» (4) ва ПСВ (1) клублари бормоқда. Нидерланд клуби кеча «шпорлар»га мағлуб бўлиб (1:2), плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлди.
Назарий жиҳатдан, Милан ва Лондон жамоалари кейинги икки турда очколар сони бўйича «Барселона»га етиб олиши мумкин, аммо «кўк-анорранглилар» қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига 2-ўриндан пастга тушиб кетмайди.

Мавзуга оид
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026