Жамият | 19:00 / 07.11.2018
22552
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 1 ёшга тўлган ўғлини 1000 долларга сотган она қўлга олинди

Тошкентда 20 яшар она 1 ёшга тўлган ўғлини 1000 долларга сотганида қўлга олинди.

5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизимга қарши курашиш бошқармаси ва Бош Прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилишича, унда Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ё. Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган «Илтифот» қаҳвахонасида 2017 йил 4 ноябрь куни туғилган ўғлини 1 000 АҚШ долларига сотиб юбораётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид