Туркия Лаосда элчихона очди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Лаосга ташрифи вақтида Туркиянинг бу давлатдаги элчихонаси очилиши маросимида иштирок этди.
Човушўғлу Лаос пойтахти Вьентьяндаги элчихонанинг очилиши маросимида у Лаосга ташриф буюрган Туркиянинг биринчи ташқи ишлар вазири бўлганини айтган. У Лаосда элчихона очилиши билан Туркия Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ташкилоти АSEАN’га аъзо барча давлатлар билан дипломатик миссияларга эга бўлганини қўшимча қилган.
Човушўғлунинг айтишича, Туркиянинг бутун дунёдаги дипломатик ваколатхоналари сони 240 тага етди ва у бу кўрсаткич бўйича дунёда 5-ўринни эгаллайди. Унинг таъкидлашича, Туркия икки йил ичида бу сонни 269 тага етказмоқчи. “Африканинг ўзида 41 та элчихонамиз бор. Биз икки йил ичида Африканинг 54 та давлатида 50 та дипломатик ваколатхонамиз бўлишини истаймиз”, деб таъкидлаб ўтган Туркия ташқи ишлар вазири.
Ўз навбатида, Лаос ташқи ишлар вазири Салэмсай Коммасит элчихонанинг очилишидан мамнуният билдирган ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига тилак билдирган.
Мавзуга оид
12:04 / 21.11.2024
Зеленский элчихоналар ёпилиши фонида хотиржамликка чақирди
08:31 / 21.11.2024
РФ ҳужуми таҳдиди туфайли Киевдаги бир қанча элчихоналар ёпилди
23:32 / 20.11.2024
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фаолиятини тўхтатмаган — ТИВ
12:33 / 25.09.2024