Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Шерзод Асадов Вена шаҳрида Австрия Республикасининг Федерал президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
«Ҳофбург» саройидаги маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат давомида Австрия давлати раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган Ўзбекистондаги изчил ўзгаришлар ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишига Австрияда қизиқиш билан қаралаётганини қайд этган, шунингдек, икки томонлама муносабатларда кузатилаётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаган.
Австрия Президенти томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдаги фаолиятида Ўзбекистон Элчисига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган.
Мавзуга оид
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026