Жаҳон | 00:29 / 07.11.2018
6106
2 дақиқада ўқилади

Журналистлар ўлдирилишини ўрганишга доир катта маълумотлар базаси яратилиши маълум қилинди

БМТнинг таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бутун дунё бўйлаб журналистлар ўлдирилишини ўрганувчи кенг кўламли халқаро онлайн-база яратилгани ҳақида маълум қилди.

Ташкилотда таъкидланишича, маълумотлар базаси 2 ноябрдан ЮНЕСКО шафелиги остида иш бошлаган Журналистлар ўлдирилиши бўйича мониторинг маркази таркибида ишлайди. Маълумотлар базасига 1993 йилдан буён ЮНЕСКОда рўйхатдан ўтган ҳар бир журналист ёки ОАВ ходими ўлдирилиши ҳолатининг суд тергов иши билан боғлиқ маълумотлар киритилади.  Бу маълумотлар жиноят рўй берган мамлакатлар томонидан тақдим этилади. 

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, дунёда ҳар тўрт кунда бир журналист ёки ОАВ ходими ўлдирилади. Бу ўлим ҳолатлари кўп журналистларнинг профессионал бурчини бажариш давомида жиддий хавфга дуч келишларининг фожиавий далилидир. Ташкилотнинг сўнгги статистик маълумотлари кўрсатишича, 89 фоиз ҳолатларда жиноятчилар жазосиз қолган. 

ЮНЕСКО шафелигида фаолият бошлаган марказ маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён дунёда 80 дан зиёд ОАВ ходими ўлдирилган. 

Мавзуга оид