Жаҳон | 21:00 / 08.11.2018
11619
1 дақиқада ўқилади

Калифорниядаги отишма теракт бўлмаган: Оммавий қотиллик собиқ ҳарбий томонидан содир этилган

Фото: Reuters

Калифорния штатининг Таузанд-Окс шаҳридаги барда отишма содир этганнинг шахси аниқланди. Associated Press хабарига кўра, талабалар оқшоми вақтида барга бостириб кириб, 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган шахс - 28 ёшли Иан Дэвид Лонг бўлиб чиқди.

Агентлик маълумотига кўра, у АҚШ ҳарбий-денгиз кучларида хизмат қилган. У қонуний асосда сотиб олинган 45-калибрли пистолетдан одамларни ўққа тутган.

У йиғилганларга қарата 30га яқин ўқ узган, охирида ўз жонига қасд қилган.

Ҳодиса Borderline Bar & Grill барида содир бўлди. Полиция маълумотига кўра, ҳужум вақтида бино ичида бир неча юз киши бўлган.

Қурбонлар орасида шериф ёрдамчиси ҳам бор эди, яна ўндан ортиқ киши жароҳатланган.

Маҳаллий полиция дастлаб бу ҳужум теракт бўлиши мумкинлигини истисно этмаётганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид