Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия иқтисодиётининг бош муаммолари маълум қилинди
Россия ҳисоб палатаси раҳбари ва собиқ молия вазири Алексей Кудрин Россияда 2018 йил якунларига кўра иқтисодий ўсиш ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизидан ошишига шубҳа билдирди. У бундай фикрни Россия давлат думасидаги чиқишида билдирган.
Кудриннинг фикрича, Россия иқтисодиётини тормозлаётган бош сабаблардан бири қўшилган қийматга солиқнинг оширилиши, уй-жой қурилишининг янги тизимига ўтиш, Россияга қарши санкцияларнинг кучайтирилиши ҳисобланади.
Кудриннинг айтишича, иқтисодий ўсишни тормозловчи яна бир муаммо бензин бозоридаги вазият ҳисобланади. Бу бозорда нефтчилар ва давлат билан келишувга келингандан кейин ҳам бензин нархи ошишда давом этмоқда.
Кудриннинг тан олишича, ҳукумат дастлаб аҳолининг реал даромадлари ўсишини кутган, бироқ энди прогнозлар иқтисодий ўсиш умуман бўлмаслигини ёки яна пасайиб кетишини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
08:46 / 16.07.2026
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026
АҚШ Россияга босимни кучайтириш учун янги санкциялар пакетини тайёрлади
09:40 / 15.07.2026