Жаҳон | 00:59 / 08.11.2018
5260
1 дақиқада ўқилади

Трамп Шимолий Корея етакчиси билан янги учрашуви қачон ўтиши мумкинлигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан янги учрашуви тахминан 2019 йил бошида ўтиши мумкинлигини айтди.

“Биз Шимолий Корея билан музокараларнинг қандай бораётганидан мамнунмиз. Биз шошилмаяпмиз. Санкциялар жойида, ракеталар учмаяпти, гаровга олинганлар уйида”, деб айтгган Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманда. “Охирги 5 ой ичида биз 70 йилдагидан кўпроқ тараққиётга эришдик, ҳеч ким мен қилган нарсани қилолмасди”, деб қўшимча қилган Трамп. 

АҚШ президенти давлат котиби Майкл Помпеонинг Шимолий Корея вакиллари билан учрашуви режалаштириб қўйилган бошқа сафарлар сабабли бошқа санага кўчирилганини айтиб ўтган.

12 июнда Сингапурда АҚШ ва Шимолий Корея етакчиларининг тарихдаги илк учрашуви бўлиб ўтганди. 

Мавзуга оид