Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Evro Consulting» имтиҳонсиз хорижда таълим олиш имконини тақдим этади
Ўзбекистон ёшлари орасида чет эл олийгоҳларида ўқиш истагини билдираётган, бу орқали нафақат сифатли билим олиш, балки дунёқарашини кенгайтириш ва ўзга юртда яшаш ҳаётий тажрибасини орттириш ниятида бўлганлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда.
Хорижий таълим муассасаларида таълим олишнинг кўплаб афзаллик жиҳатлари борки, бугунги кун ўзбек ёшларига бу ҳақида ортиқча тушунтириш бериб ўтириш шарт эмас. Уларнинг аксарияти бу борада ўз қарашларига эга. Демак, чет мамлакатда ўқиш бўйича аниқ мақсадга эга ёшларни бугун фақат аниқ таклифлар қизиқтиради.
«Evro Consulting» ана шундай қатъий интилишга эга йигит-қизларга ўз орзуларини рўёбга чиқариш йўлида кўмак беришга тайёр. Компаниямиз Россия Федерациясининг Москва вилояти ҳуқуқ ва бошқарув институти, Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети, Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети ҳамда Варшава Университети каби халқаро давлат университетларида таълим олиш имкониятини тақдим этади.
Эндиликда ушбу икки нуфузли олий таълим муассасига «Evro Consulting» компанияси орқали имтиҳонсиз ўқишга кириш ва олий маълумот олиш имконияти яратилди. Компаниямиз бу олийгоҳлар билан махсус шартномага эга, шу асосда биз сизга сифатли консалтинг хизматларини кўрсатамиз.
Компаниямиз шу соҳадаги бир неча йиллик фаолияти боис етарлича тажрибага эга ва ҳозирга қадар юзлаб тенгдошларингиз биз билан ҳамкорлик қилиш орқали хорижда талабалик бахтига эришган. Улар ўқишга кирган вақтларидан бошлаб то ўз дипломларини қўлга олгунларига қадар барча жараёнларда компаниямизнинг имтиёзли ёрдамидан фойдаланиб келишади.
Яна бир муҳим жиҳатни таъкидлаб ўтиш ўринли: «Evro Consulting» нафақат кундузги, балки сиртқи ва масофадан туриб таълим олиш имкониятини ҳам тақдим этиши билан ажралиб туради. Демак, қуйидаги олийгоҳлардан бирини танлаб, унда ўзингиз истаган таълим шаклида (кундузги, кечки ва масофадан туриб) билим олишингиз мумкин:
- Москва вилояти ҳуқуқ ва бошқарув институтида ҳуқуқ ва бошқарув соҳасининг 9 та йўналишда.
- Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида 80 дан ортиқ йўналишда таҳсил олиш мумкин. Ушбу университет Қозоғистондаги энг йирик ОТМлардан бири ҳисобланади.
- Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети эса 24 та йўналишда малакали педагогларни тайёрлайди.
- Варшава Университети Польшадаги энг нуфузли ва обрўли давлат университетларидан бири ҳисобланади.
«Evro Consulting» тақдим этаётган хизматлардан фойдаланишнинг яна бир қулай жиҳати сиздан саноқлигина ҳужжатлар талаб этилади ва аксарият ҳужжат ишлари билан сиз учун компания ходимлари шуғулланади. Ўзингизни қизиқтирган саволлар билан қуйидаги телефон рақамларинга мурожаат қилишингиз мумкин.
«Evro Consulting» – орзуларингиз йўлдоши.
Манзил: Тошкент шаҳри, Алгоритм даҳаси, Согалли-Ота кўчаси, «Ohang Media» МЧЖ Студияси биноси
Мўлжал: Roison заводи
Телефонлар: +99891 9677147, +99890 4100202, +99890 2481410, +99899 4867157
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026