Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гайанада Boeing 757 самолёти ҳавога кўтарилиши биланоқ қулаб тушди
Fly Jamaica авиакомпаниясининг Канаданинг Торонто шаҳрига йўл олаётган Boeing 757 йўловчи самолёти ҳавога кўтарилгандан бир неча сония кейин қулаб тушди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Воқеа 9 ноябрда Гайананинг Жоржтаун аэропортида юз берди. Самолёт парвозга кўтарилишга муваффақиятсиз уринишдан кейин учиш-қўниш йўлаги ташқарисига чиқиб кетиб, тўсиққа урилган ва қумга ботиб қолган. Гидравликадаги муаммо сабабли юз берган воқеа оқибатида самолётнинг двигателларидан бири узилиб тушган ва ўнг қаноти иккига бўлиниб кетган.
Самолёт бортида 128 йўловчи бўлган. Улардан 6 киши жароҳат олган ва яқин орадаги шифохонага етказилган.
Мавзуга оид
23:15 / 09.02.2024
Венесуэла Гайана билан чегарада ҳарбий контингентни оширмоқда — ОАВ
13:20 / 30.12.2023
Венесуэла ва Гайана зиддияти: Британия ҳарбий кемаси Гайана қирғоқларига етиб келди
23:36 / 15.12.2023
Венесуэла ва Гайана уруш бошламасликка келишиб олди
14:58 / 14.12.2023