Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Нефтчи» «Сўғдиёна»га ютқазди ва Суперлигани тарк этди
Суперлигада 30-турдан ўрин олган иккита ўйин якунланди.
«Нефтчи» ўз майдонида «Сўғдиёна» билан беллашди ва ўйин охирида пенальтидан гол ўтказиб, 0:1 ҳисобида ютқазди.
ОКМК ўз уйида «Қўқон-1912»ни қабул қилиб, кутилмаганда 1:3 ҳисобида ютқазди.
Бу натижалардан сўнг, лигада қолиш учун курашаётган жамоалар гуруҳида «Қўқон-1912» 24 очко билан 3-ўринни, ОКМК ва «Сўғдиёна» 23 очко билан 4 ва 5-ўринни эгаллаб турибди. «Нефтчи» эса 17 очко билан сўнгги ўринда қолиши ва Суперлигани тарк этиши аниқ бўлди, чунки қолган 2 турда жамоа 6 очко жамғариб, ОКМК ва «Сўғдиёна»га етиб олса ҳам, ўзаро ўйиндаги натижаларга кўра улардан пастки поғонани эгаллайди.
Суперлига, 30-тур
9 ноябрь,
ОКМК – «Қўқон-1912» 1:3
Голлар: Музаффар Музаффаров (2) - Ойбек Рустамов (49), Беҳруз Саъдуллоев (64), Суҳроб Бердиев (83)
«Нефтчи» - «Сўғдиёна» 0:1
Гол: Никола Милинкович (88 пен)
Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
11:39 / 10.04.2026
Суперлига. «Нефтчи» тўхтатилди, Қўқонда можароли пенальти ва ҳакамликдан норози ПФЛ
21:18 / 09.04.2026