21:45 / 09.11.2018
4849

Новак Жокович йил теннисчиси деб топилди

Фото: Panoramic/ZUMAPRESS.com/Global Look Press

Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) сербиялик теннисчи Новак Жоковични йил теннисчиси деб топди. Унга, шунингдек, “Йил қайтиши” мукофоти берилган.

Тирсагида операцияни ўтказган Жокович 2018 йил июнда рейтингнинг 22-ўринига қайтди. Мавсум охирига келиб эса у 1-поғонага кўтарилиб олди. Унга бундай натижага эришишда ёрдам берган мураббийи Мариан Вайда эса йил мураббийи деб топилди.

Жорий мавсумда 31 ёшли теннисчи 60 та учрашувдан 49 тасида ғалабага эришган.

Эътиборлиси, 31 октябрда Жокович португалиялик Жоао Соузуга қарши ўйинда тоби қочган мухлисга ёрдам кўрсатди. Учрашув тўхтатилиб, спортчи тоби қочган мухлис ёнига бориб, унинг ҳоли билан қизиққан ва унга ўз сочиғини ҳадя қилган. Шундан кейин ўйин давом эттирилганди. 

Жокович профессионал теннисчи мақомини 2003 йилда олган. У “Мастерс” сериясидаги барча 9 та мусобақада ғалаба қозонган тарихдаги биринчи теннисчи, 2018 йил сентябрь ҳолатига кўра, олинган мукофот пуллари умумий қийматига бўйича рекордчи ҳисобланади. 5 марта дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлишга муваффақ бўлган.

Top