Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солари «Реал»ни қачонгача бошқариши маълум бўлди
Фото: Getty Images
«Реал» устози вазифасини бажарувчи Сантьяго Солари бош мураббий қилиб тасдиқланади ва мавсум охирига қадар жамоани бошқаради, деб хабар беради Marca.
Эслатиб ўтамиз, Солари 29 октябрь куни Хулен Лопетеги ўрнига вақтинчалик бош мураббий қилиб тайинланган эди. Айни пайтда «Реал» раҳбарияти аргентиналик мутахассис қўл остидаги жамоанинг натижаларидан мамнун.
Испания чемпионати регламентига кўра, вақтинчалик бош мураббий жамоада узоғи билан 2 ҳафта фаолият юритиши мумкин. Солари учун бу муддат Примера доирасидаги «Сельта»га қарши ўйиндан сўнг, 11 ноябрь куни етиб келади.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
21:31 / 23.02.2026
«Да Луш»даги можаро: Винисиусни «маймун» деб камситишди
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
23:50 / 14.01.2026