Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ўз танкини серияли ишлаб чиқаради
Туркия қуролли кучлари бош штаби, мудофаа саноати котибияти ва BMC компанияси вакиллари Анқарада 250 та Altay турк танкини ишлаб чиқаришга шартнома имзолашди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.
Туркия мудофаа саноати котибияти раҳбари Исмоил Демир шартномани имзолаш маросимида маҳаллий танкларни ишлаб чиқариш мамлакатнинг хорижий мудофаа маҳсулотларига боғлиқлигини камайтиришини айтган. Демирнинг таъкидлашича, Altay танки Туркия қуролли кучларининг қуруқликдаги етакчи жанговар қуроли бўлади ва мамлакат мудофаа қобилиятини таъминлашда муҳим улуш қўшади.
Истиқболда Туркияда ушбу танкдан мингта ишлаб чиқарилади. Шу тариқа, Туркия қуролли кучларининг танк қисмлари сезиларли модернизацияланади. Лойиҳа 25-30 млрд долларга баҳоланмоқда ва уни 20 йил ичида амалга ошириш режалаштирилган.
“Аltay миллий танки” лойиҳаси 2007 йилда Туркия мудофаа вазирлиги ва Otokar компанияси ўртасида тузилган битим бўйича амалга оширилмоқда. Туркия танклар ишлаб чиқаришда тажрибага эга бўлмагани сабабли, Otokar Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан янги танк прототипини яратиш бўйича шартнома тузган. Жанубий Корея компанияси шартнома доирасида K-2 Black Panther корейс танкида қўлланган барча технлогияларни турк томонига берган.
Altay’нинг биринчи намунаси 2011 йил майда Истанбулдаги қурол-аслаҳа кўргазмасида тақдим қилинган.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
08:46 / 14.07.2026
Дунёда энг кўп танкка эга давлатлар маълум қилинди
11:46 / 10.07.2026