Жаҳон | 20:55 / 10.11.2018
52449
1 дақиқада ўқилади

Ерга бош чаноғи шаклидаги астероид яқинлашмоқда

Фото : J. A. Peñas/SINC

11 ноябрь куни Ерга бош чаноғи шаклидаги астероид яқинлашади. 2015 TB145 деб номланган бу астероид сайёрамиздан 38 миллион километр масофада учиб ўтади.

Халқаро астрономия иттифоқи вице-президентининг сўзларига кўра, астероидларнинг Ер яқинидан учиб ўтиши одатий ҳол бўлиб, улар баъзида инсон кўзига таниш шаклларга ўхшаб кетади.

Аввалроқ Япониянинг “Хаябуса-2” зондидан туширилган иккита мини-робот Рюгу астероидига муваффақиятли қўниб, олимларга илк маротаба астероид сирти суратларини ва у ҳақдаги маълумотларни жўнатганди. 

Мавзуга оид