20:30 / 10.11.2018
12165

«Пахтакор» «Локомотив» чемпионлигини кечиктирди, «Навбаҳор» бронза медалларига яқинлашди

Суперлигада 30-турдан ўрин олган 3та ўйин якунига етди.

«Пахтакор» ўз майдонида «Металлург» билан беллашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижадан сўнг, «шерлар» 34 очко билан 2-ўринда боришмоқда. Пешқадамлик қилаётган «Локомотив»да 40 очко бор. Агар бугун «Пахтакор» очко йўқотганида «темирйўлчилар» мусобақа якунланишига 2 тур қолганида чемпион бўлишарди.

«Навбаҳор» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол Рўзимбой Аҳмедов томонидан пенальтидан урилди. Бу ютуқ наманганликларнинг бронза медалларини қўлга киритиш имкониятларини оширди.

Мусобақа якунланишига 2 тур қолганида, «Навбаҳор» 28 очко билан 3-ўринда, «Бунёдкор» эса 24 очко билан 4-ўринда бормоқда. 

Лигада қолиш учун курашаётган жамоалар гуруҳида «Қизилқум» «Насаф»ни 2:0 ҳисобида енгди.

Суперлига, 30-тур
10 ноябрь

«Пахтакор» - «Металлург» 2:1
Голлар:
Тиаго Безерра (69), Баҳром Абдураҳимов (81) - Аброр Хусинов (90+3)

«Қизилқум» - «Насаф» 2:0
Голлар:
Эркин Бойдуллаев (59), Артур Геворкян (80)

«Навбаҳор» - «Бунёдкор» 1:0
Гол:
Рўзимбой Аҳмедов (64 пен)

Top