Ўзбекистон | 10:45 / 10.11.2018
13846
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда жангариларга қарши амалий тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигида, вилоят ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари томонидан Термиз тумани ҳудудида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби, ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда Термиз тумани Ат-Термизий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қум” қишлоғида махсус тактик амалий ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИБ Матбуот хизмати

Тумандаги “Қум” қишлоғига ғаразли ниятлар билан аҳолининг тинч ва осойишта турмуш тарзига рахна солиш, издан чиқариш ва қўпорувчилик жиноятларини амалга ошириш мақсадида кирган жиноий гуруҳ ҳаракатларини бартараф этиш, террорчилик ҳаракатларни содир этмоқчи бўлган жангариларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Фото: ИИБ Матбуот хизмати

Ушбу тадбирда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жанговар шайлик даражаси оширилиб, амалий кўникмалар ҳосил қилинди. Вилоят ҳудудида фавқулодда вазиятлар содир бўлганида шахсий таркиб томонидан тўғри қарор қабул қилиши ва белгиланган вазифа ва топшириқларни маҳорат билан бажаришлари, ИИВнинг махсус режаларига асосан ишларни тўғри ташкиллаштирилиши ўқув машғулоти давомида ўрганилиб, амалда синовдан ўтказилди.

Фото: ИИБ Матбуот хизмати
Фото: ИИБ Матбуот хизмати
Фото: ИИБ Матбуот хизмати
Фото: ИИБ Матбуот хизмати

 

Мавзуга оид