Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Макроннинг Евроиттифоқ АҚШдан ҳам ҳимояланиши зарурлиги ҳақидаги гапини ҳақоратли деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп Франция президенти Эмманюэл Макроннинг Евроиттифоқ бошқа давлатлардан, жумладан Қўшма Штатлардан ҳам ҳимояланиш учун ўз армиясига эга бўлиши зарурлиги ҳақида айтган сўзларини ҳақоратли деб атади.
"Президент Макрон Европа АҚШ, Хитой ва Россиядан ҳимояланиш учун ўз армиясини тузиши кераклигини таклиф қилди. Бу жуда ҳақоратли, аммо балки Европа аввал АҚШ пул бераётган НАТО учун ўз улушини тўлаб қўйиши керакдир!" – деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
Трамп НАТО таркибидаги давлатларни коллектив мудофаа учун етарлича маблағ сарфламасликда айблаб бир неча бор танқид қилганди. АҚШ президенти НАТОга аъзо барча давлатлардан зудлик билан мудофаа харажатлари учун ЯИМнинг 2%ини ажратишни талаб қилганди. Брюсселдаги чиқишида Оқ уй раҳбари уларга бу талабни нафақат бажаришни, балки харажатларни ЯИМнинг 4%игача етказишни ҳам таклиф қилганди.
Мавзуга оид
14:06 / 07.07.2026
Дамашқда портлашлар рўй берди
15:29 / 03.04.2026
Трамп Макрон ва унинг рафиқасини масхара қилди. Франция етакчиси жавоб қайтарди
13:13 / 03.04.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
21:34 / 01.04.2026