Жаҳон | 20:20 / 11.11.2018
7214
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда «Толибон»нинг икки ҳужуми оқибатида 40 нафарга яқин киши ҳалок бўлди

© AP Photo / Rahmat Gul

Афғонистон марказидаги Ғазна вилоятида «Толибон» ҳаракати ҳужуми оқибатида 25 киши ўлдирилди ва 17 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 1TV телеканали хабар бермоқда.

Толиблар 11 ноябрга ўтар кечаси Жагури округида ҳужум уюштирган. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг 10 нафари хавфсизлик хизмати ходимлари ва 15 нафар тинч аҳоли вакилларидир.

Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Al Jazeera телеканали хабарига кўра, худди шу вақтда мамлакат шимолидаги Боғлон вилоятида ҳам толиблар ҳужуми рўй берган. 

Ҳарбий базага ҳужум уюштирган жангарилар камида 12 ҳарбийни ўлдириб, 2 кишини ўғирлаб кетган. Ҳужум оқибатида 3 ҳарбий жароҳатланган, ҳарбий базага ўт қўйилган.

Маълумот учун, «Толибон» айни вақтда Афғонистон ҳудудининг 50 фоизга яқин қисмини ўз таъсирига олган. Бундан ташқари, мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида ИШИДга тобе кучлар фаоллашган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид