Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бавария»нинг гегемонлигига барҳам берилиши мумкин. Жамоа кейинги 8 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда
«Бавария» Германия чемпионатининг 11-турида Дортмунднинг «Боруссия» клубига ютқазди (2:3).
Мюнхенликлар клуби эндиликда 11 турда 20 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринда кетмоқда. Жамоа турнир жадвали пешқадами бўлмиш дортмундликлардан 7 очко ортда қолган. Стартдаги 11 турда 20 очко олиш – «Бавария»нинг кейинги 8 йилдаги энг ёмон кўрсаткичидир.
2010/11 йилги мавсумда Луи ван Гаал жамоаси мавсум бошидаги 11 ўйинда 16 очко олганди. Ўша мавсумда «Бавария» иккинчи ўринни эгаллаган.
Шу турдаёқ мюнхенликлар бешинчи ўринга тушиб кетиши мумкин. Бунинг учун «РБ Лейпциг» «Байер»ни, Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби – «Шальке»ни енгиши керак бўлади. Айни вақтда иккинчи ўринга шу турда навбатдаги ғалабасига эришган ва очколари сонини 23тага етказган «Боруссия» Менхенгладбах чиқиб олган.
Opta маълумотига кўра, «Бавария» ҳали ҳеч қачон 11 турдан кейин турнир жадвали пешқадамидан 7 очко қолган мавсумида чемпион бўла олмаган.

Мавзуга оид
07:03 / 07.05.2026
«ПСЖ» қаторасига иккинчи йил финалга чиқди
22:20 / 29.04.2026
ПСЖ ва «Бавария» футбол шаъни учун жанг қилиб, биргаликда ғолиб бўлишди
14:07 / 29.04.2026
Финалдан олдинги финал. «ПСЖ» ва «Бавария» тарихий ўйин ўтказди
23:03 / 19.04.2026