Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТда Бутунжаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги куни нишонланадиган бўлди
Сифатсиз озиқ-овқат 200 га яқин қасаллик, жумладан саратон касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Бу муаммонинг глобал кўламга эгалиги ҳисобга олиниб, БМТ Бош ассамблеясининг иқтисодий масалаларни кўриб чиқувчи иккинчи қўмитаси 7 июннинг Бутунжаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги куни деб эълон қилиниши резолюциясини овоз беришсиз қабул қилди.
Резолюция муаллифларининг таъкидлашича, озиқ-овқат ишлаб чиқариш-сотиш занжири анча мураккаблашган ва озиқ-овқат билан боғлиқ ҳар қандай номақбул ҳодисалар бутун дунёда аҳоли соғлиғи, савдо ва иқтисодиёт учун салбий оқибатларга эга бўлиши мумкин.
Улар БМТ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти озиқ-овқат маҳсулотлари учун стандартларни ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнаши кераклигини эслатиб ўтишган.
Бундан ташқари, резолюцияда мутахассислар истеъмолчилар саломатлиги ва озиқ-овқат савдосида ҳалолликни таъминлашга чорланганлар. ЖССТ ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўз навбатида давлатларга озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беришлари керак.
Ҳозирда БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида 6 та асосий қўмитаси фаолият олиб бормоқда. Улар резолюция лойиҳаларини муҳокама қилиб, улар бўйича қарорлар қабул қилади.
Асосий қўмиталарда консенсус ёки овоз бериш йўли билан тайёрланадиган ва қабул қилинадиган резолюция лойиҳалари ёки қарорлар ялпи йиғилишларда якуний тасдиқлов учун БМТ Бош ассамблеясига берилади. У ерда бу лойиҳалар деярли ўзгаришларсиз қабул қилинади.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
11:07 / 10.07.2026