Формула-1: Ҳэмилтоннинг навбатдаги ғалабаси ва пойгачилар ўртасида чиққан можаро
“Формула-1” автопойгасининг Бразилия Гран-присида аввалги босқичда ўзига чемпионликни таъминлаб қўйган “Mercedes” жамоаси пойгачиси Льюис Ҳэмилтон навбатдаги марта ғолиб бўлди. У шу ғалабаси эвазига ўз жамоасига қаторасига бешинчи йил конструкторлар кубогини келтирди.
Маррага иккинчи бўлиб Макс Ферстаппен, учинчи бўлиб Кими Райкконен етиб келди.
Пойганинг аксарият қисмида етакчилик қилган Ферстаппен давралардан бирида Force India аъзоси Эстебан Окон билан тўқнашиб кетди. Натижада Ферстаппен трассадан чиқиб кетиб, етакчиликни бой берган ва маррага иккинчи бўлиб келган. Голландиялик пойгачи ғалаба учун кураш олиб бораётган бир пайтда ундан бир давра ортда қолаётган Окон ундан ўзиб кетмоқчи бўлиб, ҳужум қилганидан аччиқ билдирган. Радиомулоқот вақтида Ферстаппен Оконни ушбу иши учун “аҳмоқ” деб атаган.
Окон воқеада айбдор деб топилиб, 10 сониялик жарима билан жазоланган, бироқ бу Ферстаппенга таскин бермаган. У пойгадан кейин французнинг ёнига келиб, унга ўз эътирозларини билдирган ва бир неча бор елкасидан итарган. Голландиялик ушбу қилмиши учун икки кунлик жамоат ишлари билан жазоланган.
@Max33Verstappen vs @OconEsteban fight !!! #F1xFox #BrazilGP #BrazilianGP #F1 pic.twitter.com/WBkjxc77Iw
— Santiago Alcubierre (@f1_santy) November 11, 2018
Lap 44, Max is leading the race, then this... #BrazilGP 🇧🇷 #F1 (Sound 🔊) pic.twitter.com/FhMgkehVtG
— Formula 1 (@F1) November 11, 2018
Пойганинг сўнгги 21-босқичи Абу-Дабида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:47 / 22.11.2024
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024