Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун 950 марта ҳам уриниш мумкинми?
Айтиш керакки, ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлиш учун имтиҳон топшириш – жуда жиддий ва ҳаяжонли.
Автомобиль ишқибозлари бу жараёндан ўтиш учун шу даражада асабийлашадиларки, баъзида уни иккинчи уринишда қўлга киритишади. Бироқ Жанубий Кореялик Чха Са Сунн бор-йўғи сабр қилиш ва яна бир марта синаб кўриш билан барчасини ўзгартириб юборди.
Чха Са Сунн 68 ёшда ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишни жуда-жуда истарди. У ўта қатъиятли аёл бўлиб чиқди. Буни 950-уринишда амалга оширди! Ҳа, бу ҳазил эмас! Аёл Гиннес рекордлар китобидан ўрин эгаллаш учун жиддий номзод бўла олади.
2005 йилдан бери Чха Са Сунн ҳар иш кунида ҳайдовчилик курсларига борарди. Ўрганиш давомида 800 дан ортиқ имтиҳондан йиқилди. Айнан шу факт уни ўз ватанида машҳурликка эриштирди.
Кореяликлар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш учун 100 балдан 60 балл олиши талаб этилади. Ҳар сафар Чхага озгина балл етмасди. Бироқ яқинда аёл минимал остонани ҳатлаб ўтди.
Эндиликда қатъиятли буви ҳайдаш бўйича синовни топшириши керак. Агар бари муваффақиятли ўтса, гувоҳнома унинг чўнтагида бўлади.
Автомактаб ходимларидан бири Чха Са Сунн мактабда 7 йил давомида ўқишини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай қатъият ҳурматга лойиқ. Агар аёл имтиҳонни муваффақиятли топшириб, гувоҳнома олса, унинг шарафига улуғлаш тахтасини иладилар.
Чха Са Сунн савдо соҳасида ишлайди. Гувоҳнома унга ўз бизнесини ривожлантириш учун зарур. Машина ҳайдаш назариясини тинглашга 4,2 минг доллар сарфлади. Балки тез орада унинг орзуси амалга ошиб қолар. Шунда у ўз шахсий автоулови рулига ўтиради.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024