Миямизга ўзимиз таъсир кўрсатишимизнинг 9 та ғаройиб намунаси
Мия – организмдаги энг жумбоқли орган бўлса керак. Олимлар доимий равишда унинг фаолияти тўғрисида янги маълумотларга эга бўлишларига қарамай, сирли жиҳатлар ҳали ҳам кўп.
Мияни тадқиқ қилиш соҳасида сўнгги йилларда қилинган кашфиётлар билан сизларни таништирамиз.
9. Сурункали тўйиб ухламаслик хотирани ёмонлаштиради
Берклидаги Калифорния университети олимлари уйқунинг етишмаслиги хотирани кучсизлантириб, Альцгеймер касаллигини чақиришини аниқлашган. Гап шундаки, тўлиқ уйқу вақтида мия ҳужайралари бу органга салбий таъсир қиладиган токсик бирлашмаларни ўчириб ташлайди. Агар киши сурункали равишда тўйиб ухламаса, бу бирлашмалар мия ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатади.
8. Узоқ чўзилган зўриқиш мияни ишдан чиқаради
Хотира, ўқиш ва ўз-ўзини назорат қилиш қобилиятининг пасайиши – организмнинг доимий зўриқиши айнан шу оқибатларга олиб келади. Бундан ташқари, у кишида асабийлик, хавотир, тез-тез чалғишга сабаб бўлади.
7. Севиш ва ёқтирмасликнинг умумий жиҳатлари кўп
Британиялик олимлар муҳаббат ва ёмон кўриш миянинг бир-бирига ўхшаш қисмида пайдо бўлишини аниқлашган. Бироқ ёқтирмасликдан фарқли равишда муҳаббат миянинг фикр юритиш ва мантиқ учун жавоб берадиган қисмлари фаолиятини анча пасайтиради.
6. Мия сувсизликка жуда таъсирчан
Миямизнинг 80 фоизи сувдан иборат. Шунинг учун ҳатто суюқликнинг мўътадил йўқотилиши (2 фоизга яқин) эътиборни жамлаш, сергакликни пасайтириб, қисқа муддатли хотиранинг пасайиши ва бошқа билиш қобилиятлари ёмонлашувига олиб келади.
5. Ҳомиладорлик бош мия тузилишини ўзгартиради
Олимлар ҳомиладорларда миядаги ижтимоий билиш ва ўзгаларни тушуниш учун жавоб берадиган кулранг модданинг ҳажми камайишини исботлашди. Буларнинг бари она ва бола ўртасидаги алоқани кучайтириш ҳамда аёлга ўз ҳомиласи эҳтиёжларини тушуниш ва ташқи таҳдидларни сезишда ёрдам беради.
4. Рационда шакарнинг кўплиги хотирани ёмонлаштириб, ўрганиш қобилиятини пасайтиради
Рациондаги фруктозанинг катта миқдори мия фаолиятини секинлаштиради, унинг маълумотни ўрганиш ва эсда қолдириш, ёдда сақлаш қобилиятини пасайтиради.
Олимлар саноатда ишлаб чиқарилган шакар ундан-да хавфли эканини қайд этишган (алкоголь бўлмаган ичимликлар, қайла ва болалар овқатларига қўшилади). Бироқ омега-3 ёғ кислоталарига эга маҳсулотлар бузилишлар оқибатларини тиклайди.
3. Романтик муҳаббат ва оналик ҳислари жуда ўхшаш
Мия фаоллигига кўра, романтик муносабат ва оналик ҳисси жуда ўхшаш, бироқ фарқлар ҳам бор. Муҳаббатда миянинг хавотир ва қўрқув учун жавоб берадиган қисмлари, оналарда эса боғланганлик ҳиссини ташкил қилиш жавоб берадиган қисмлари фаоллашади.
2. Рассомчилик билан шуғулланиш мия фаолиятини яхшилайди
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, рассомчилик билан шуғулланиш ва асарларни томоша қилиш миянинг соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилаб, қариш жараёнини секинлаштиради. Олимлар 62 ёшдан 72 ёшгача бўлган кишилар ўртасида санъатнинг таъсирини ўрганишган. Уларнинг ярми санъатшунослик курсини, қолганлари эса – рассомликка ўргатиш курсини тамомлаган. Рассомчилик билан шуғулланиш санъатшуносликка қараганда кучлироқ натижа берган.
1. Мутолаа мияни аъло даражада машқ қилдиради
Оксфорд олимлари мутолаа вақтида миянинг билиш қобилияти ишга тушишини исботлашган. Ҳатто миянинг бошқа пайт ҳаракатсиз бўлган соҳалари ҳам фаоллашади. Мутолаа вақтида қон миянинг эътиборни жамлаш ва билиш қобилиятлари билан боғлиқ соҳасига тушади. Гап шундаки, телевизор томоша қилиш ёки видеоўйинлар ўйнаш вақтида бу ҳолат кузатилмайди.
Мавзуга оид
15:42 / 25.10.2024
Олимлар миянинг 3D-атласини яратди – у нима учун керак?
23:10 / 19.10.2024
Инсон мияси ҳар хил турдаги қўрқувга қандай жавоб бериши ўрганилди
18:10 / 15.10.2024
Олимлар миянинг айрим қисмларини “ёқиш ва ўчириш” йўлини ўрганди
19:24 / 24.09.2024