Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 2018 йил 12 ноябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Аппартак маҳалласида жойлашган “Мубина Оил” АЁҚШ олдида ҳайдаб кетаётиб пиёда, шу маҳаллада яшаган У.А.ни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада У.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз ички ишлар органлари бўлинмаларига бориб ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026