Жаҳон | 21:46 / 14.11.2018
5091
2 дақиқада ўқилади

БМТ Эритреяга қарши киритилган барча санкцияларни бекор қилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эритрея давлатидан барча санкцияларни олиш резолюциясини бир овоздан маъқуллади. 

“Эритрея томонидан ташланган қадамлар эвазига эришилган тинчлик ва барқарорлик ҳамда Эритрея ва Жибути ўртасидаги чегарадаги вазият бўйича мулоқотнинг тан олиниши белгиси сифатида барча санкцияларни бекор қиламиз”, - деб изоҳ берган ушбу қарорга БМТнинг Буюк Британиядаги доимий вакили Карен Пирс.

2009 йилдан бошлаб Эритреяга қарши иқтисодий санкциялар, 2013 йилдан бошлаб эса қурол эмбаргоси амал қилган.

Жорий йил сентябрида Эритрея президенти Исайяс Афеверки ва Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али 20 йил давомида уруш ҳолатида бўлган давлатлари ўртасида тинчлик сулҳини имзолашди. Уруш якунлангани ҳақида июлда – Эритрея пойтахти Асмэрда икки давлат етакчиларининг тарихий учрашуви бўлиб ўтганда эълон қилинган.

Икки давлат ўртасида ҳудудий баҳслар негизида чиққан ҳарбий ихтилоф 1998 йилда бошланган, жанговар ҳаракатлар оқибатида 80 мингга яқин киши ҳалок бўлган.

2000 декабрда икки давлат ўртасида тинчлик сулҳи имзоланган, бироқ икки йилдан кейин Эфиопия БМТнинг чегара бўйича комиссия қарорини тан олишдан бош тортган ва ихтилоф 20 йилга яқин давом этган.

Жорий йил 26 июнда Аддис-Абебеда янги музокаралар бошланган ва унинг натижаларига кўра Эфиопия икки давлат ўртасидаги умумий чегараларнинг қуролсизлантирилиши ва делимитацияси бўйича қарорни бажаришга рози бўлган.

Мавзуга оид